15.02.2019
  16
“Аниқ фанлар” ойлиги доирасида Сардоба тумани 6-умумтаълим мактабида “Математика фанини ўқитишда ўқитувчилар олдида турган муаммо ва ечимлар” мавзусида семинар ташкил этилди.

Сардоба туман халқ таълими бўлими тасарруфидаги 6-сонли умумтаълим мактабида 2019-йил 15-феврал куни “Аниқ фанлар” ойлиги  доирасида “Математика фанини ўқитишда ўқитувчилар олдида турган муаммо ва ечимлар” мавзусида семинар ташкил этилди.

Тадбирлар дастури қуйидагилардан иборат эди :                                                                                             
  1. “Математика ва информатика”фанларидан кўргазмали қуроллар ва дарс ишланмалари намуналари танлови.

  1. “Аниқ фанлар “ ойлиги доирасида очиқ дарслар:

— Бошланғич синф ўқитувчиси Казакова Дилфузанинг 1-синфда математика фанидан “Суюқлик ўлчов бирлиги, литр” мавзусида очиқ дарс.

-Хўжамуратова Гулчеҳранинг 8-синфда геометрия фанидан “Тўртбурчак юзаларини ҳисоблаш орқали ўқувчиларда компетенцияларни ривожлантириш” мавзусида очиқ дарс.

  1. “Математика фанини ўқитишда ўқитувчилар олдида турган муаммо ва ечимлар” мавзусидаги семинар-тренинг. Маърузачилар: С.Абсатов ва Н.Усмоновалар.
  2. Семинар якуни бўйича таҳлилий йиғилиш.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *