13.02.2019
  16
Аниқ фанлари ойлиги доирасида ўтказилаётган «Ёш дастурчи» кўрик-танлови Мирзаобод туманида туман босқичи ўтказилди.

 Сирдарё вилояти халқ таълими бошқармасининг 2019 йил 23 январдаги 17 сонли буйруғи ҳамда Мирзаобод тумани халқ таълими бўлимининг 2019 йил 24 январдаги 21-сонли буйруқлари асосида  мактабда “Ёш дастурчи-2019” кўрик танловининг туман босқичи 2019 йил 13 феврал куни тумандаги 12-сонли умумиий ўрта таълим мактабида ташкил этилди. Танловда тумандаги барча умумий ўрта таълим мактабларининг 5-11 синф ғолиб  ўқувчилари  иштирок этишди.

Танлов белгиланган низом талаблари асосида юқори савияда ташкил этилди. Танлов турли баҳс ва мунозаралара бой бўлди.Танлов 3 та йўналишда бўлиб ўтди. Танлов натижаларига кўра тумандаги 33-умумий ўрта таълим  мактабининг 11-синф ўқувчиси Хўжабеков Бахром Баходир ўғли танловнинг “Энг яхши мобил илова ишланмаси” йўналишида 87 балл билан ўзининг “Геометрик масалалар” дастури билан иштирок этиб фахрли 1-ўринни,                 12-умумий ўрта таълим мактабининг 10-Б-синф ўқувчиси Мухаммаджонов Акмал “Энг яхши дастурий таъминот” йўналишида 81 балл билан ўзининг “AIMP” дастури билан иштирок этиб фахрли 1-ўринни, 31-умумий ўрта таълим  мактабининг 10-синф ўқувчиси Раимқулов Аброр Ўткир ўғли  “Энг яхши АКТ йўналишига доир инновацион лойиҳа” йўналишида 80 балл билан фахрли 1-ўринни эгалладилар ҳамда вилоят босқичида иштирок этиш хуқуқини қўлга киритдилар.

 Танлов натижалари билан ҳакамлар ҳайъати раиси Қ.Назиров ва халқ таълими бўлими вакили М.Мавлянов танлов иштирокчиларини ютуқлари билан табриклаб келгуси босқичлардаги иштирокида зафарлар тилади.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *