17.05.2017
  14
Йилнинг Энг яхши психологи кўрик танловининг вилоят босқичи аниқланди.

 Мазкур танлов 2017 йил 29 март санасида бошқарманинг фаоллар залида бўлиб ўтди. Вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари сўзга чиқиб, Кўрик-танловнинг асосий мақсади тўғрисида яъни, вилоятдаги мавжуд барча умумтаълим мактабларининг амалиётчи психологлари орасидан илғор, ташаббускор ва ижодкор психологларни аниқлаш, улардаги ижодий қобилиятларини, касбий махоратининг руёбга чиқишига кўмаклашиш ва қўллаб-қувватлаш, рағбатлантиришдан иборат эканлигини такидлаб ўтди. Умумтаълим мактабларида фаолият кўрсатаётган амалиётчи психологлар орасидан юксак касб маҳоратига эга бўлган, ўз мутахассислигининг ҳақиқий эгаларини саралаб олиш ва ёш авлодни тарбиялашда уларни комил инсон бўлиб вояга етишишда, ўзи онгли равишда касб танлашда амалиётчи психологларнинг рўли ниҳоятда муҳим эканлиги ҳақида ҳам айтиб ўтди.

         Кўрик-танлов юқори савияда ташкил этилди. Сирдарё вилояти ХТХҚТМОИдан келган меҳмонлар хакамлар хайъати сифатида методика маркази тегишли мутахассислари кўрик-танлов иштирокчилари орасидан энг илғор, ташаббускор ва ижодкор психологларни аниқлашда иштирок этди.

Кўрик танлов 11 та туман (шахар) иштирокчилари ўртасида қизғин баҳс ва мунозаралар остида ўтказилди. Кўрик-танлов иштирокчиларининг меҳнат фаолияти, касб-маҳоратлари ҳамда белгиланган шартлар бўйича  тегишли топшириқлар олган балларини инобатга олган ҳолда йиғилиш

Қарор қилади:

  • Вилоят халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги туман (шаҳар) босқичларида биринчи ўринларни эгаллаган амалиётчи психологлари иштирокида ташкил этилган “Йилнинг энг яхши психологи” кўрик-танлови Низом асосида юқори савияда ташкил қилинганли алохида таъкидлаб ўтилсин.
  • “Йилнинг энг яхши психологи” кўрик-танловида 1-ўрин Гулистон шаҳар 14-умумтаълим мактаб амалиётчи психологи Х.Тўхтаева, 2-ўрин Боёвут тумани 36-умумтаълим мактаб амалиётчи психологи Ў.Назирқулов, 3-ўрин Гулистон тумани 26-умумтаълим мактаб амалиётчи психологи Ш.Фармоновлар ғолиб деб топилсин.
  • Кўрик-танловда 1-ўринни эгаллаган Х.Тўхтаева Республика босқичида иштирок этиши таъминлансин.
  • Кўрик-танловда иштирок этган амалиётчи психологларнинг ишлари вилоят миқёсида оммалаштирилсин.
  • Кўрик-танловда 1,2,3-ўринларни эгаллаган амалиётчи психологларга бир ойлик маоши миқдорида рағбатлантириш чоралари кўрилсин ва қимматбаҳо эсталик совғалар билан тақдирлансин.

Умид Сулаймонов

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *